Россия Думасидагилар Ўзбекистондаги сайлов натижаларига муносабат билдирмоқда
Россия давлат думаси делегацияси кузатувчиларига раҳбарлик қилган халқаро масалалар бўйича қўмита раҳбари Леонид Слуцкийнинг ҳисоблашича, Ўзбекистондаги президентлик сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамкорлик ва қалин қўшничилик руҳида сақланиб қолишини таъминлайди. Бу ҳақда«Интерфакс» хабар тарқатган.
«Мирзиёев узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов жамоасида ишлаган. Ишонч билан айтишим мумкинки, у президент бўлиб сайлангач, ички ва ташқи сиёсатда Каримов томонидан йўлга қўйилган сиёсатни давом эттиради», — деган Слуцкий.
Слуцкий Ўзбекистонда сайловолди кампанияси давомида «сайлов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жиддий қоида бузилиш ҳолатлари кузатилмагани» ҳақида қўшимча қилган.
Мавзуга оид
09:11 / 01.08.2024
Давлат думаси кўп болали оталарга сафарбарликни кечиктиришни рад этди
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024