Жамият | 22:33 / 05.12.2016
129486
1 дақиқада ўқилади

Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтади. Бугун у Тошкентда Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти ғалабасига ташкиллаштирилган байрам тадбирида иштирок этди. У ўзбек эстрадасининг бир гуруҳ атоқли намоёндалари ва спортчилар қаторида саҳнада туриб, Ўзбекистон мадҳиясини куйлаган.

Кун.uz манбасининг маълум қилишича, Юлдуз Усмонова яқин кунларда бўлиб ўтадиган яна бир байрам концертида иштирок этиши мумкин. 

Қайд этиш керакки, октябрь ойида Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

У Ўзбекистонда президентлик сайлови арафасида видеомурожаат қилиб, сайловда Либерал-демократлар партияси номзоди Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилган ва мухлисларини ҳам шу номзодни қўллаб-қувватлашга чақирганди.

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 2005 йилдан буён давлат тадбирларида кўриниш бермай қўйганди. У Ўзбекистонда охирги бор 2007 йилда концерт берган (Халқлар дўстлиги саройида).

Мавзуга оид