Ижтимоий тармоқларда даҳшатли автоҳалокат видеоси пайдо бўлди
Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» жамоатчилик гуруҳида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасига оид видеолавҳа пайдо бўлди. Воқеа Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида бўлганига ойдинлик киритилмаган. Аммо, кузатув камераси ёрдамида олинган видеолавҳадан фожиа 2016 йил 12 апрелида юз берганини билиш мумкин.
Унга кўра, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасидаги қувиб ўтиш бандини бузган ҳолда ўзидан олдинда ҳаракатланаётган “Матиз” машинасини ўнг томондан катта тезликда қувиб ўтмоқчи бўлади. Шу орада, йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда, пиёдалар йўлагида эмас, балки йўлнинг автомобиллар қатнов қисмида кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборади. “Нексия” ҳайдовчиси жабрланмагани аниқ, пиёдаларнинг тақдири нима бўлгани ҳам номаълум.
Гуруҳ аъзолари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу видео юзасидан турли фикрларни қолдиришган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024