WikiLeaks Эрдўған куёвининг шахсий мактубларини чоп этди
WikiLeaks портали Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг куёви, Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Барат Албайракнинг шахсий почта қутисидаги электрон мактубларни чоп этди.
Умумий ҳисобда 2000 йил апрелдан 2016 йил 23 сентябргача ёзилган 58 мингта мактуб чоп этилган. Асосан бу мактублар Албайракнинг ҳукмрон элита – сиёсатчилар, тадбиркорлар, қариндошлари билан олиб борган мактубларидан иборат.
WikiLeaks’да таъкидланишича, бу мактублар Албайракнинг турк сиёсати ва ҳаётидаги турли соҳаларга "жадал" таъсир қилганини кўрсатади.
Мисол учун, мактублардан Албайрак Powertrans компанияси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги аён бўлади. 2011 йилда Эрдўған ҳукумати нефть ва ундан олинадиган барча маҳсулотларни Туркияга ҳудудига ёки унинг ҳудудидан импорт, экспорт ва транспортировка қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилган. Бироқ қонун муайян ҳолатларда тақиқловни бекор қилишни кўзда тутган. Худди шу ҳолат Powertrans билан юз берган, унга очиқ савдолар ўтказмасдан нефтни транспортировка қилиш ҳуқуқи тақдим қилинган. WikiLeaks’да таъкидланишича, турк ОАВ Powertrans ИШИД назорат қилувчи нефтни Туркияга импорт қилишини тахмин қилган. Бироқ Албайрак компания билан боғлиқлигини инкор қилиб келган. Бироқ мактублар бунинг аксини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, баъзи мактублар Албайракнинг турк ОАВ ва ижтимоий тармоқларини ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси фойдасига назорат қилишга уринишидан гувоҳлик беради.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
08:52 / 25.06.2024
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
08:15 / 10.06.2023