АҚШнинг 2017 йилда ишлаш учун энг яхши компаниялари
Glassdoor тадқиқот компанияси 2016 йилда ходимлар сўровномаси якунларига кўра, АҚШда ишлаш учун энг яхши компаниялар рейтингини тақдим этди.
Рейтинг "2017 йилда ишлаш учун энг яхши иш жойлари - ходимлар танлови" номини олди. У ходимларнинг баҳоларига асосланади ва 2016 йилги маълумотларни ҳисобга олади. Ҳисоботда нафақат иш ҳақи, балки ишчилар учун имтиёзлар, дам олиш таътиллари, ўсиш имкониятлари ҳамда компаниядаги атмосфера инобатга олинган.
Топ-10 рўйхатига тўрт АТ-компания кирган. Glassdoor ҳисоботига кўра, Facebook биринчиликни Нью-Йоркнинг Bain & Company агентлигига бой бериб, АҚШ компаниялари орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўнликда шунингдек Google, LinkedIn ва Adobe компаниялари қайд этилган.
АҚШда ишлаш учун энг яхши топ-20 компания:
1. Bain & Company
2. Facebook
3. Boston Consulting Group
4. Google
5. World Wide Technology
6. Fast Enterperises
7. In-N-Out Burger
8. LinkedIn
9. Adobe
10. Power Home Remodeling
11. McKinsey & Company
12. Clorox
13. Nestle Purina PetCare
14. Paylocity
15. SAP
16. MathWorks
17. Salesforce
18. Forrester
19. The Church of Jesus Christ of Latter Day Saints
20. Intuit
Airbnb - 35, Apple - 36, Microsoft - 37- ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024