Жамият | 21:53 / 07.12.2016
11716
1 дақиқада ўқилади

Forbes Жонни Деппни юқори баҳоланиб юборилган йил актёри деб топди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Forbes журнали Жонни Деппни йилнинг энг юқори баҳоланиб юборилган актёри деб топди. Депп бу "унвонга" кетма-кет иккинчи йил лойиқ деб топилмоқда.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Депп иштирокидаги охирги учта фильм унга тўланган ҳар бир доллар учун 2,8 доллар келтирган. 

Бу борада 2-ўринни Уилл Смит эгаллади, у олган гонорарининг ҳар бир доллари студияларга 5 доллар келтирган. 3-ўринни 6 доллар билан Ченнинг Татум эгалламоқда.

4-ўринни Уилл Феррелл (6,5 доллар), 5-ўринни Жорж Клуни (6,7 доллар) эгаллади, улардан кейинги ўринларда Адам Сэндлер, Марк Уолберг, Леонардо ДиКаприо, Джулия Робертс ва Брэдли Купер келмоқда.

Аввалроқ Дуэйн Жонсон энг катта ҳақ олувчи актёрлар рўйхатини бошқараётгани маълум қилинганди.

 

Мавзуга оид