Фан-техника | 08:12 / 07.12.2016
5349
1 дақиқада ўқилади

Microsoft машҳур ижтимоий тармоқлардан бирини 26,2 миллиард долларга харид қилмоқда

Фото: d-x-a.co.uk

Американинг Microsoft корпорацияси томонидан LinkedIn ижтимоий тармоғини харид қилиниши Еврокомиссия томонидан маъқулланди, деб хабар бермоқда Reuters.

АҚШ, Канада, Бразилия ва Жанубий Африка томонидан маъқулланган ва қиймати 26,2 миллиард доллар бўлган келишув бир неча кун ичида якунига етказилади, дейилади Microsoft баёнотида.

Аввалроқ, Microsoft LinkedIn’ни харид қилиш учун Outlook бўйича бир қатор ҳуқуқлардан воз кечгани хабар қилинганди. 
 

Мавзуга оид