Ўзбекистон | 16:38 / 08.12.2016
49623
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов «Яндекс» тизимида энг кўп қидирилган шахслар рўйхатидан жой олди

Россиянинг “Яндекс” қидирув тизими йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2016 йилда фойдаланувчилар томонидан энг кўп изланган сўровларни маълум қилди. 

Қидирув талаблари орасида етакчилик ҳамон – “об-ҳаво” ва ижтимоий тармоқ номларида қолган. 

“Мамлакат ва дунёдаги ҳодисалар” рейтингида биринчи ўринда РФ Давлат думасига сайловлар, иккинчи – АҚШ президенти сайловлари, учинчи поғонада эса “Россиядаги чўчқа гриппи” сўровлари қайд этилди. 

“Яндекс”га кўра энг кўп қидирилган эркаклар рўйхатидан АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп, актёр Леонардо ДиКаприо ва хонанда Валерий Ободзинский жой олди. Шунингдек, ўнликдан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, журналист Павел Шеремет ва мусиқачи Дэвид Боуи ҳам ўрин эгаллади.

“Аёллар” қисмида эса кўпроқ Ксения Собчак изланган. Рўйхатдан манекенчи аёл Регина Збарская, АҚШ президентлигига собиқ номзод Хилари Клинтон ва АҚШнинг бўлажак биринчи хоними Мелания Трамп ҳам жой олди.

Энг шов-шувли премьера деб эса iPhone янги моделларининг чиқарилиши тан олинди. 

Спорт оламидаги энг оммабоп воқеага – Рио-де-Жанейродаги Олимпиада айланди. 

Мавзуга оид