Жаҳон | 23:17 / 09.12.2016
6953
1 дақиқада ўқилади

Роттердамда ёнида Калашников автомати бор киши ҳибсга олинди

Фото: © EPA

Роттердам полицияси терактга ҳозирлик кўраётганликда шубҳа қилиб, бир эркак кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда RTL хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, гумонланувчининг уйидан Калашников автомати ва ИШИД террорчилик гуруҳининг байроғи топилган.
Террорчи сифатида кўрилаётган эркакнинг ёши 30 да, деб хабар берилган.

 

Мавзуга оид