Жамият | 16:33 / 09.12.2016
7359
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея бош вазири миллий хавфсизлик кенгашини чақирди

Фото: Reuters

Жанубий Корея бош вазири Хван Гё Ан 17:00 да (Тошкент вақти билан) мамлакат президенти Пак Кин Хенинг импичменти муносабати билан миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берган.

Унинг маълумотларига кўра, бунга қадар президент вазифасини вақтинчалик бажариб турган бош вазир вақтинчалик ҳукуматнинг йиғилишини ўтказади.
Хван Гё Ан вақтинчалик ҳукуматнинг йиғилишидан сўнг халққа мурожаат билан чиқиш қилади.
 

Мавзуга оид