Жаҳон | 12:54 / 11.12.2016
13957
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Қозоғистонга ташрифини бекор қилди

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда содир этилган теракт сабаб Қозоғистонга ташрифини бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берган. Маълумотларга кўра, у худкуш ва миналаштирилган машина ёрдамида амалга оширилган.

Шу пайтга қадар олинган маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Бундан ташқари, Туркиянинг «Бешиктош» жамоасининг 2 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган.

Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Истанбулдаги терактлардан мақсад янада кўпроқ кишиларни ўлдириш бўлган.

Мавзуга оид