Ўзбекистон | 12:17 / 13.12.2016
41405
2 дақиқада ўқилади

Икки сенатор ва бир депутатнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди

2016 йил 12 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида 2 сенатор ва бир депутат ваколати муддатидан олдин тугатилди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Н.Каимовнинг халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги ҳамда А.Бутаевнинг халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилди», дейилган хабарда.

Шунингдек, мажлисда 104-Қувасой сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати М.Убайдуллаев Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинган.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 61-моддасига мувофиқ, бўшаб қолган ўринларга сенаторларнинг сайлови ҳудудий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида ўтказилади.

Мавзуга оид