Жаҳон | 16:41 / 13.12.2016
11946
1 дақиқада ўқилади

Меркель ва Олланд Россияга қарши санкцияларни узайтиришди

Фото: AP

Германия канцлери Ангела Меркель Украинадаги вазият туфайли Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни узайтиришга тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

"Минск жараёни оғир кечмоқда", - деди Меркель журналистларга.

Франция президенти Франсуа Олланд ҳам Меркелнинг позициясини қўллаб-қувватлади. 

"Украинада Минск келишувлари бажарилиши керак... Тараққиёт бўлмас экан, мен ҳам, канцлер каби санкцияларни узайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлайман", - дея маълум қилди француз етакчиси.

Мавзуга оид