Шавкат Мирзиёев ва Петро Порошенко ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Украина Президенти Петро Порошенко ўртасида Украина томонининг ташаббуси билан 2016 йил 13 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилган.
Украина Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли тарзда ғалаба қозонгани билан самимий табриклаган.
Президентлар турли соҳаларда Ўзбекистон билан Украина муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга, бунда икки давлатнинг мавжуд имкониятларини тўла ишга солишга келишиб олишган.
Петро Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага ташриф билан келишни таклиф қилган.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024