Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири бошқа ишга ўтгани маълум қилинди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг эндиликда собиқ раҳбари Анвар Валиевич Алимов бошқа ишга ўтган. Вазирликдаги манбанинг Кун.уз нашрига маълум қилишича, у Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланган.
1955 йили Тошкент шаҳрида туғилган Анвар Алимов 1999-2009 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
У 2012 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаётганди.
Бундан олдинроқ бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 11.08.2022
Ўзбекистонда йод танқислиги тарқалиш даражаси неча фоиз экани маълум қилинди
12:00 / 27.01.2022
Қандли диабетга чалинган беморларга давлат томонидан глюкометр ва қатор дорилар бепул берилади
19:02 / 10.12.2021
Эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирлар белгиланди
18:56 / 10.12.2021