АҚШ ФЗТ қайта молиялаш ставкасини 0,25 фоизга оширди
АҚШ Федерал захира тизими (Марказий банк)нинг очиқ бозорлар қўмитаси ушбу йилдаги қайта молиялаш ставкасини 0,5–0,75 фоизга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда, ФЗТ сайтида эълон қилинган.
«Меҳнат бозори ва инфляция билан боғлиқ жорий ҳолатлар ва кутилаётган прогнозларни ҳисобга олган ҳолда, қўмита федерал маблағлар бўйича асосий қайта молиялаш ставкасини йиллик 0,5–0,75 фоизгача етказишга қарор қилди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, АҚШ Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг яқин уч йилга доир прогнозларини ҳам ўзгартирган.
Унга кўра, ФЗТ келаётган 2017 йилда қайта молиялаш ставкасини 3 мартага оширишидан огоҳлантирган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
АҚШ ФЗТ раҳбари Жанет Йеллен буни «буни жуда камтарона тартибга солиш» деб баҳолаган.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп Ҳарриснинг дебат ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024