Жаҳон | 18:07 / 15.12.2016
19792
1 дақиқада ўқилади
Галустяннинг шов-шувга сабаб бўлган чиқиши репетицияси акс этган видео тақдим этилди
КВНнинг 55 йиллиги муносабати билан ўтказилган юбилей ўйинда россиялик актёр ва шоумен Михаил Галустян Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан репетиция ўтказгани акс этган видео эълон қилинди. Бу ҳақда Life хабар бермоқда.
Роликдан кўриниб турибдики, Галустян Қодировнинг қаршисида туриб олганча, репетиция қилмоқда. Энг якуний ҳазилда Чеченистон раҳбари қаттиқ кулиб юборган ва Галустянни олқишлаган.
Эслатиб ўтамиз, КВН ўйинининг 27 ноябрь кунги трансляциясида таниқли шоумен Михаил Галустян Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни пародия қилиб чиққан эди.
Мавзуга оид
09:50 / 26.09.2024
Адвокат: Зарема Мусаеванинг саломатлиги ўта оғир даражага яқин
21:22 / 19.09.2024
Чеченистон собиқ бош вазири мактабларда Дарвин назариясини тақиқлашни талаб қилди
21:31 / 08.09.2024
Россияда узоқ йиллар КВН бошловчиси бўлган Александр Масляков вафот этди
16:54 / 02.09.2024