Жаҳон | 14:57 / 15.12.2016
14730
1 дақиқада ўқилади

Путин Японияга сўнгги 11 йил давомидаги илк ташриф билан келди

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путиннинг Японияга икки кунлик ташрифи бошланди. Давлат раҳбари бош вазир Синдзо Абэ қароргоҳига келган. 

Бу ташриф икки давлат ўзаро муносабатлари ривожига қўйилган жиддий қадам деб баҳоланиши мумкин. У 2014 йилдан бери ортга сурилиб келган.

Ҳар икки давлат етакчиларининг ўзаро суҳбати давомида ҳудудий масалалар ва тинчлик битими муаммоси кўтарилиши режалаштирилган. Кремлда маълум қилишларича, сиёсатчилар савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро лойиҳалар, маданий алоқаларни ҳам муҳокама қилишади. Тахминларга кўра, Путин ва Абэ Корея ярим оролидаги вазият, минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишади.

Эслатиб ўтамиз, РФ президенти Токиога сўнгги бор 11 йил аввал келганди.
 

Мавзуга оид