Обама: АҚШдаги президент сайловларида овоз бериш жараёнига аралашув бўлмаган
АҚШ президенти Барак Обама мамлакат етакчиси сифатида ўтказган охирги матбуот-анжуманида президентлик сайловларида овоз бериш жараёнига аралашув бўлмаганига ишончи комиллигини айтди. Оқ уй матбуот-анжуманни YouTube’да жонли равишда эфирга узатган.
Обаманинг айтишича, ҳеч қандай аралашув бўлмаган. "Мен бунга кафолат бераман", деб қўшимча қилган Обама.
Обама овозларни ҳисобловчи қурилмалар қандайдир тарзда бузиб кирилгани ҳақида маълумотлар йўқлигини ва овозлар тўғри ҳисобланганини айтди.
Обама мамлакатнинг сиёсий тизимига хакерлик ҳужумлари бўлгани ҳақида махсус хизматларнинг бирор-бир маълумотлари ошкор қилиниши ҳақидаги саволга "Биз хавфсизлигимизга путур етказмайдиган, бизнинг манбалар ва усулларни ошкор қилмайдиган исботлар билангина таъминлаймиз", деб жавоб берган.
"Мен киберхавфсизлик ҳақида ростини айтаман, кўп маълумотлар махфийлаштирилган ва биз кўп нарсани тақдим қила олмаймиз, чунки биз улар ҳақида маълум нарсаларни билиб, уларни тутамиз ва агар бу борада олдинга силжишни истасак, биз улар ҳақида билишларини истамаймиз", деб таъкидлаб ўтган Обама.
Аввалроқ Обама журналистнинг президентлик сайловларидаги хакерлик ҳужумлари Ҳиллари Клинтонга ғолиб бўлишга халақит қилганини билиш мақсадида берган саволига очиқчасига жавоб беришдан қочган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024