Ўзбекистон | 23:04 / 18.12.2016
9445
1 дақиқада ўқилади
Беларусь қандолатчилик фабрикаси Ўзбекистонда қўшма корхона очиши мумкин
16 декабрда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Беларуснинг "Коммунарка" қандолатчилик фабрикаси бош директори Иван Данченко билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш масалаларини муҳокама қилишди.
"Коммунарка" фабрикаси Беларусда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаручи энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади ва у Беларус озиқ-овқат саноати давлат концерни "Белгоспишепром" таркибига киради.
Корхонада ҳар йили 200 дан ортиқ номдаги конфет, шоколад, карамел ва драже маҳсулотларидан 25 тонна ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024