Чеченистонда полиция ва босқинчилар ўртасида отишма бўлди (Видео)
Чеченистон пойтахтида ўтган якшанба оқшомида полиция ходимларига ҳужум қилган босқинчилар гуруҳи йўқ қилинди. Улардан тўрт нафари ўлдирилган, икки нафари эса турли даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Полиция ходимлари ичида ҳеч ким жабрланмаган, фақат бир нафар йўл патруль хизмати ходими босқинчилар томонидан яраланган. Тинч аҳоли вакилларидан ҳам ҳеч ким жабрланмаган.
Босқинчиларнинг шахсини ўрганиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.
YouTube’нинг wolf95 никли фойдаланувчиси полиция ходимлари ва босқинчилар билан бўлган отишма тасвирланган видеони тақдим этди.
Грознийдаги операция якуни ҳақида мамлакат раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги ўз саҳифасида гапириб ўтган. Унинг сўзларига кўра, босқинчилар тунда “ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини қириб ташлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган”.
“Тезкор равишда амалга оширилган чора-тадбирлар эҳтимолий қурбонларнинг олдини олди”, - деди Қодиров.
Мавзуга оид
21:22 / 19.09.2024
Чеченистон собиқ бош вазири мактабларда Дарвин назариясини тақиқлашни талаб қилди
16:54 / 02.09.2024
«Сиз ва болаларингиз мамлакатга нега кераксизлар?» — Апти Алаудинов қандай қилиб Кремл овозига айланди
22:11 / 13.08.2024
Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбланган Темирлан Эскерхонов колониядан чиқиб, урушга жўнаб кетди
14:46 / 02.07.2024