Спорт | 08:47 / 18.12.2016
6895
1 дақиқада ўқилади
Видео: Мухлислар «Вест Ҳэм» — «Ҳалл» учрашувининг энг яхши футболчиси деб дарвоза тўсинини топишди
«Вест Ҳэм Юнайтед» мухлислари «болғачилар» жамоасининг АПЛ 17-турида «Ҳалл»га қарши ўйиндаги энг яхши футболчи номини аниқлашди.
Жамоа твиттери орқали ўтказилган сўровга кўра, сўровноманинг 57 фоиз иштирокчиси (сўровда 4724 киши иштирок этган) лондонликлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб «Вест Ҳэм» дарвозаси тўсинини топишган.
Учрашув давомида тўсин 3 марта мезбонларни голдан асраб қолди. Славен Билич жамоаси Марк Ноублнинг пенальтидан урган голи эвазига ғалаба қозонишди.
Мавзуга оид
03:17 / 10.12.2019
«Арсенал» 9 дақиқа ичида 3та гол уриб, «Вест Ҳэм» устидан иродали ғалабага эришди (турнир жадвали)
18:44 / 27.04.2019
АПЛ. «Тоттенҳэм»нинг кутилмаган мағлубияти
08:46 / 23.02.2019
АПЛ. «Уотфорд» меҳмонда 5 та гол урди, «Вест Хэм» 5 та ўйиндан сўнг ғалаба қозонди
20:02 / 12.01.2019