Жаҳон | 10:38 / 19.12.2016
15208
1 дақиқада ўқилади

Ёқутистонда самолёт қуламаган, авариявий қўнишни амалга оширган

© РИА Новости

Россия Мудофаа вазирлигининг Ил-18 русумли транспорт самолёти Ёқутистон ҳудудида қулаб тушмаган, балки, хавфли қўнишни амалга оширган. Бу ҳодиса вақтида ҳалок бўлганлар йўқ.

"Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари тирик. 16 кишида жиддий жароҳатлар бор. Улар вертолётлар орқали эвакуация қилиниб, Тиксидаги тиббиёт муассасаларига етказилди", дейилган вазирлик баёнотида.

Вазирлик маълумотига кўра, самолёт бортида 32 йўловчи ҳамда экипажнинг 7 аъзоси бўлган.

Самолёт маҳаллий вақт билан бугун соат 4:45да Тикси аэродромидан 30 км масофада авариявий қўнишни амалга оширган.

Бундан олдинги хабарларда ушбу самолёт қулагани ва бортдагиларнинг 33 нафари ҳалок бўлгани ҳақида айтилганди.

Мавзуга оид