Bloomberg: Яқин 12 ойда Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкин
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтирди, лекин бу охиргиси бўлиши мумкин. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Манбага кўра, бундай чораларнинг самарадорлиги масаласи Европада Россияни оқловчи сиёсатчилар позициясининг мустаҳкамланиши каби Европа Иттифоқи учун катта синов бўлади.
Хусусан, Франция президентлигига номзод, мамлакатнинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон санкцияларни юмшатиш ва Москва билан муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини билдирди.
Муаллиф бунга АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг Владимир Путин билан илиқ муносабатларини қўшганда, ЕИ ва АҚШнинг умумий позицияси умидсиз кўринишини таъкидлади. Зеро АҚШнинг янги маъмуриятидан нима кутиш мумкинлигини ҳали ҳеч ким билмайди.
Bloomberg шу мавзуда иқтисодчилар орасида сўровнома ўтказди. Уларнинг аксарияти (55 фоизи) яқин орада Россияга қарши санкцияларнинг юмшашини тахмин қилди. Октябрь ойида ўтказилган сўровномада атиги 10 фоиз иштирокчи шундай фикр билдирганди.
Агентликнинг таъкидлашича, бундай кескин ўзгаришлар Трампнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабаси билан боғлиқ.
Аксарият таҳлилчилар агар Вашингтон санкцияларни юмшатса, Евроиттифоқнинг унинг изидан боришдан ўзга чораси қолмаслигини айтишмоқда. Bloomberg сўровномасида қатнашган 40 фоиз иқтисодчилар тахминига кўра, ЕИ яқин 12 ой ичида Россияга қарши санкцияларни юмшатади.
АҚШ ва Евроиттифоқ 2014 йилнинг баҳорида Украинадаги инқироз фонида Россияга қарши санкциялар киритган. Ўшандан буён санкциялар бир неча марта узайтирилган.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024