Жаҳон | 23:29 / 21.12.2016
8793
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Карлов қотилининг Гулен билан алоқаси борлигига шубҳаси йўқлигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловни отиб ўлдирган Мард Олтинтош турк мухолифатчиси Фатҳулла Гулен (FETO ташкилоти) тарафдорлари билан боғлиқ бўлган, деб маълум қилди Reuters ахборот агентлиги.
"У FETO тармоғи аъзоси бўлганини яширишга сабаб йўқ. Унинг барча алоқалари FETOга кўрсатмоқда", деб айтган Эрдўған.
Эрдўған дастлабки хулосалар қотилнинг хорижда алоқалари бўлганини кўрсатаётганини қўшимча қилди. Бироқ Эрдўған тафсилотларга берилиб ўтирмади.
Турк ОАВ қотилнинг меҳмонхонадаги хонаси тинтув қилинганда "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи ва FETO ташкилоти ҳақида китоблар топилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019