Спорт | 16:51 / 21.12.2016
10375
1 дақиқада ўқилади

Лионель Месси ва Луис Суарес учиб юрган дронни нишонга олишди

Фото: Google image

«Барселона» футбол клуби юлдузлари Японияда ташкил этилган навбатдаги қизиқарли шоуда иштирок этишди. Луис Суарес ва Лионель Месси бошқарилувчи дронни аниқ нишонга олишга уриниб кўришди, бироқ фақат уругвайлик буни уддалай олди, деб хабар бермоқда Tribuna.uz.

Маълумот учун, Суарес Испания Примерасининг жорий мавсумида 15 учрашувда қатнашиб, 12 тўп киритди ҳамда 5 голли узатмани амалга оширди. Месси эса 13 баҳсда 12 тўп ва 4 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Мавзуга оид