Ўзбекистон | 13:15 / 21.12.2016
27173
1 дақиқада ўқилади

Рустам Азимов Жанубий Корея молия вазири билан учрашди

Фото: Yonhap

Сеулда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Жанубий Корея молия вазири Ю Иль Хонинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди, деб хабар беради Yonhap ахборот агентлиги.

«Ўзбекистон ва Корея энергетика, хом-ашё соҳасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиради, шунингдек саноат бўйича шерикликни мустаҳкамлайди», - дея айтиб ўтди Ю Иль Хо.

Бундан ташқари, томонлар Жанубий Корея компанияларининг Тошкентдаги лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашганлар. Улар орасида аэропортнинг янги терминали қурилиши ҳам бор. Сеул бу лойиҳаларни давлат жамғармаларидан қўллаб-қувватлайди, деб таъкидлаб ўтган кореялик вазир.

Корея томони маълумотларига кўра, 2015 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этди. 
 

Мавзуга оид