Шойгу НАТО ҳаракатларида фашистлар Германиясини кўрмоқда
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу НАТО машғулотларига нисбатан кескин фикрларини билдирди. У альянс ўтказаётган ҳарбий-ўқув машғулотлари Россияга қарши қаратилганини таъкидлар экан, уларни фашистлар Германияси услуби билан қиёслади, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.
«НАТО ҳарбий машғулотлари интенсивлигини 2 мартага кучайтирди, уларнинг аксари Россияга қарши моҳиятга эга, масалан, Буюк Британия қуролли кучлари Солсбериплейн полигонида ўтказган машғулотида Россияда ишлаб чиқилган танклар ва Россия армияси ҳарбий кийимларидан душманни ифодалашда фойдаланган. Охирги маротаба қўшинларни бу усулда тайёрлашни фашистлар Германияси Улуғ Ватан уруши йилларида қўллаган эди», — деб баёнот берган Шойгу.
Унинг қайд этишича, «хорижий давлатларнинг бирор машғулоти, айниқса, улар чегарага яқин туманларда ўтказилган бўлса, эътиборсиз қолдирилмаган».
Сергей Шойгу, шунингдек, Россия ҳарбий-космик кучларининг амалиёти Суриянинг парчаланиб кетишига йўл қўймаганини таъкидлаган. У бу ҳақда вазирликнинг президент Владимир Путин иштирокидаги якуний йиғилишида маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
«Сурия давлати парчаланишининг олди олинди. Африка ва Яқин шарқда кенг ёйилган «рангли инқилоблар» занжири узилди, душманона кайфиятдаги томонлар ўртасида сулҳга келиш ва инқирозга сиёсий йўл билан барҳам бериш жараёни бошланди. Ўт очишни тўхтатиш тартибига 3 млнга яқин инсон истиқомат қиладиган 1074 та аҳоли пункти қўшилди ... 9 минг жангари қуролларини ташлади», — деган Шойгу.
Унинг қўшимча қилишича, Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотларига сезиларли талофат етказилган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
01:18 / 10.11.2024