Жамият | 10:28 / 22.12.2016
10227
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Амир Темур ҳақидаги роман тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: sharh.uz

20 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Kitob olami» маънавий-маърифий савдо мажмуасида Ораз Абдуразаковнинг “Повелитель” (Ҳукмдор) номли илк китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга тарихшунос олимлар, филологлар, ёзувчилар, журналистлар ва меҳмонлар ташриф буюришди. “Амир Темур” туркумидаги илк шеърий роман тақдимоти ушбу асарни “Илҳом” театр-студиясининг маҳоратли актёри томонидан ифодали ўқиш билан бошланди. Асар тарихшунос олимлар орасида юқори баҳоланди.

“Бугунги кунга қадар Соҳибқироннинг тахтга чиқиш тарихини ушбу жанрда ҳеч ким ёрита олмаган эди. Ҳукмдорнинг тахтга чиқиш босқичи, ўша даврнинг ҳаёт ва турмуш тарзини батафсил шеърий тарзда ёритиш - бу ностандарт масала ва муаллиф хронологик аниқликни бузмаган ҳолда буни уддасидан чиқди”, дейди тарих фанлари доктори, Шарқ қўлёзмалари Марказининг катта илмий ходими Дилором Юсупова.

“Повелитель” романи Амир Темур тахтга ўтириб, Самарқандга ҳукмронлик қилгунга қадар, яъни 1365 йилдан 1370 йилгача бўлган даврни қамраб олган.

“Бу менинг биринчи китобим. Кейинги йилда мен китобнинг давомини чиқариш ниятидаман. Бугунги кунда 1371-1376 йиллар воқеаларини ҳикоя қилувчи “Победитель” (Ғолиб) романи деярли тайёр ва яна бир вақтнинг ўзида “Амир Темур” сериясининг яна икки қисми устида иш олиб бормоқдаман. Шунингдек, ушбу буюк инсоннинг деярли бутун ҳаётини қамраб олган 7та роман чиқаришни режалаштирганман”, деган асар муалллифи Ораз Абдураззақов.

Мавзуга оид