Жаҳон | 17:30 / 23.12.2016
17252
1 дақиқада ўқилади

Ливия самолётини олиб қочган шахс нима талаб этаётгани маълум бўлди

Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётини Себа шаҳридан Триполига учаётганида гаровга олиб, Мальтага олиб кетиб қўндирган шахс ўз талабини маълум қилди.

Бортида 118 киши бўлган самолётни гаровга олувчи "Ал-Фатиҳ ал-Жадид" гуруҳи аъзоси эканини маълум қилган ва Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулсломни қамоқдан озод қилиш талабини қўйган.

У шу талаби бажарилсагина, йўловчиларни қўйиб юборишга рози.

2015 йилда Ливия суди Сайфулисломни ўлим жазосига маҳкум қилгани ҳақида хабар берилганди. 2016 йилнинг 26 майида у ҳали суд қилинмагани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Мавзуга оид