Жаҳон | 20:25 / 23.12.2016
9699
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея давлат хизматчиларининг қочишида Сеулни айбламоқда

Фото: Getty Images

Шимолий Корея Сеул махсус хизматларини хорижда фаолият юритаётган шимолий кореялик давлат хизматчилари ва дипломатларини Ким Чен Ин режимидан воз кечишга ундаётганликда айбламоқда. Бу ҳақида UPI хабар берди. 

Пхеньян назорати остидаги ОАВ Сеулни давлатга қарши  фаолият юритишда айблади, Шимолий Корея ҳукумати эса "Жанубий Кореянинг Пхеньян режимига қарши фитнаси ҳақида ҳақиқат" номи остидаги маърузасини тақдим этди. 

"Жанубий Кореянинг биз билан сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршилик туфайлигина ном қозонган қўғирчоқ режими жирканч психологик фитна тузмоқда", - дейилади КХДР маърузасида. 

Пхеньян тинчлик институти маърузасида эса бу борада шундай дейилади: "Жанубий кореялик қўғирчоқлар ўзларининг Шимолий Кореяга қарши схемасида қочишни тарғиб қилишмоқда".

Чоршанба куни Шимолий Корея ҳукумати Сеул махсус кучларини КХДРнинг хориждаги манзилларига оддий ва электрон почта орқали Жанубий Корея томонга ўтишга чақирганликда айблади. 

Ҳукумат баёнотида шунингдек Сеулнинг КХДР ишчи аёлларини оммавий ўғирлаш ҳолатларига сабаб бўлган   аксилгуманитар вазиятни яратганлиги таъкидланган ҳамда шу ўринда апрель ойида 12 официант қиз ва менежернинг Жанубий Кореяга қочиши эслатиб ўтилган. 

 

Мавзуга оид