Жаҳон | 18:32 / 24.12.2016
13588
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия Сурия шимолида янги давлат яратилишига йўл қўймайди

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Шимолий Сурия ҳудудидаги барча эҳтимолий мухториятларга қарши чиқиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берган.

«Туркия Сурия шимолида янги давлат яратилишига йўл қўймайди», - дея айтиб ўтди у Истанбулдаги ташқи иқтисодий алоқалар Кенгаши йиғилишида.

Турк қўшинлари Сурия шимолида ҳарбий амалиёт ўтказмоқда. Унинг мақсади эса – чегара атрофидаги ҳудудларни радикал кучлардан тозалашдир. Бироқ, маҳаллий кузатувчиларнинг таъкидлашича, унинг ҳаракатлари қуролланган курд исёнчиларига ҳам қарши қаратилган. Туркияда улар террористик деб тан олинади. Суриядаги курд исёнчилари эса Дамашққа бош эгмайди ҳамда ўзининг мухтор ҳудудини ташкил этиш тарафдоридир.
 

Мавзуга оид