БМТ бош котиби порахўрликда айбланди
БМТнинг амалдаги бош котиби ва Жанубий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун пора олишда айбланди. Бу ҳақда 24 декабрда Sisa Journal нашри журналистик тергови натижаларига кўра чоп этилган мақолада айтилган.
Мақолада айтилишича, Пан Ги Мун тадбиркор Пак Ён Чхадан "совға" сифатида умумий ҳисобда 230 минг доллар олган. Тадбиркор БМТ бош котибига дастлаб 2005 йил 3 майда 200 минг доллар берган. Бу ўшанда ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Пан Ги Мун Сеулга ташриф билан келган вьетнамлик ҳамкасби билан музокаралар ўтказгандан кейин юз берган.
Нашрнинг таъкидлашича, ўшанда Вьетнамнинг Жанубий Кореядаги фахрий консули бўлган Пак пулларни спорт сумкасида олиб келган. 2007 йилда тадбиркор БМТ бош котибига яна 30 минг доллар берган.
БМТ бош котиби ҳам, тадбиркор ҳам бу айбловлар ҳақиқатга мос келмаслигини айтишди. БМТ бош котиби уларни бўҳтон деб атаб, журнал устидан судга шикоят қилишини айтди.
Мавзуга оид
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
20:10 / 20.08.2024