Жаҳон | 22:00 / 25.12.2016
8057
2 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар элчиларини чақиртирди

Фото: REUTERS

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ташқи ишлар вазирлигига БМТ Хавфсизлик кенгашига кирувчи давлатлар элчиларини Исроилнинг Фаластин ҳудудларида турар жой қуриш бўйича олиб бораётган фаолиятини қораловчи резолюциянинг қабул қилиниши сабабли чақиртирди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.    

Гап Исроил дипломатик алоқларни ўрнатган, БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 12 давлат элчилари ҳақида кетмоқда. Нашрнинг ёзишича, бунда Нетаньяху учрашув учун католик Рождество нишонланадиган кунни танлагани ҳисобга олинмаса, ҳеч қандай ноодатий ҳолат бўлмасди.   

Кўплаб элчилар бу вақтда таътилда бўладилар ва демак, Исроил ташқи ишлар вазирлигига уларнинг ўринбосарлари, яъни бир поғона пастроқ лавозимдаги шахслар келади.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Нетаньяху вазирлар маҳкамасининг йиғилишида АҚШ раҳбарияти ва Барак Обамани кескин танқид қилган. "Бизда айнан Обама маъмурияти бу резолюцияга ташаббус билдиргани, уни илгари сургани ва назорат қилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ", деб айтган Исроил етакчиси. 

 

Мавзуга оид