Жорж Майклнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Афсонавий британиялик қўшиқчи Жорж Майкл юрак етишмовчилиги сабаб ҳаётдан кўз юмган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Billboard нашри хабар бермоқда.
Майкл Рождество байрами куни ўз уйида 53 ёшда оламдан ўтганди. Полиция “шубҳали ҳолатлар” аниқланмагани ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан бир қатор машҳур инсонлар ўз таъзияларини билдирди. Жумладан, Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларида мусиқачилар Элтон Жон, Марк Ронсон, Лиам Галлахер, Райан Адамс, шунингдек Лондон ҳокими Содиқ Хон ва британия мухолифати етакчиси Жереми Корбин хонанданинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини изҳор этди.
Қўшиқчининг менежери Майкл Липпманнинг нашрга маълум қилишича, якшанба куни унга қўнғироқ қилиб, Майклни ётоқхонада ўлик ҳолда топишгани ҳақида хабар беришган. Қўшиқчи табиий равишда ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда. Шу билан бир қаторда, Липпманнинг сўзларига кўра, юрак етишмовчилиги сабаб юз берган ўлим – кутилмаган ҳолат бўлди. Қўшиқчи фаолияти давомида тахминан юз миллион нусхадаги ёзувлари сотилган.
Мусиқачида 2011 йилда зотилжам касаллигининг оғир формаси аниқланиб, шу сабаб зудлик билан касалхонага ётқизилган. Ўшанда унинг ҳаёти жиддий хавф остида қолгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024