Яҳудийлар Францияни тарк этишга чақирилдилар
Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Францияда яшовчи яҳудийларни бу мамлакатни тарк этишга чақирди, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.
"Францияда яшовчи яҳудийларга, эҳтимол, "Бу сизнинг давлат, сизнинг ер эмас, Франциядан кетинг ва Исроилга келинг" дейиш вақти келди", деб айтди Либерман "Бизнинг уй Исроил" партияси йиғилишида.
Вазирнинг сўзлари 2017 йил 15 январга белгиланган, Яқин Шарқдаги тинчлик бўйича халқаро анжуман билан боғланган. Бу анжуман унинг ташаббусчиси Францияда ўтказилади. Анжуманда 70 га яқин давлат ва халқаро ташкилотлар иштирок этиши керак.
Либерманнинг айтишича, яҳудийларнинг Франциядан кетиши "бу фитнага қарши ягона жавобдир", анжуманнинг ўзи эса "Исроил давлатига қарши трибуналдир".
Унинг айтишича, анжумандан асл мақсад "Исроил давлати хавфсизлигига путур етказиш ва уни ёмонотлиқ қилиш" ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:04 / 21.09.2024
Портловчи пейжерларни етказган компания бош директори ғойиб бўлди — Reuters
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:10 / 21.09.2024
Украина ҳарбий учувчилари Францияда тайёргарликни якунлади
20:02 / 20.09.2024