Light | 00:31 / 27.12.2016
23951
2 дақиқада ўқилади

Хорижий ОАВ 2016 йилнинг энг бетарбия машҳурларини маълум қилди

Британиянинг Daily Mail таблоиди 2016 йилнинг энг бетарбия машҳурларини маълум қилди.

Нашр энг беадаб ҳолат сифатида АҚШ президенти лавозимига номзодлар Дональд Трамп ва Хиллари Клинтоннинг октябрдаги дебатларда бир-бирлари билан сўрашмаганларини айтди. 

Энг нопунктуаллар сифатида герцог Уильям ва герцогиня Кейт аталди, чунки улар Канадага ташрифлари вақтида ўзларини кутишга мажбур қилганлар.

"Энг ёмон сўрашиш" йўналишидаги "мукофот" Канада бош вазири Жастин Трюдога у герцог Уильям ва герцогиня Кейтнинг Канадага ташрифи вақтида уларнинг фарзандлари – шаҳзода Жоржга "беш бериб кўришмоқчи" бўлгани учун берилди.

Энг хушмуомаласиз деб эса эркак теннисчилар орасида Уимблдон чемпиони Энди Мюррей топилди. У чемпионат анъаналарига амал қилишдан, яъни мусобақанинг аёллар ўртасидаги ғолибаси Сирена Уильямс билан биринчи рақсга тушишдан бош тортди.

Шаҳзода Гарри эса йил бошида ОАВлардан шикоят қилгани учун "болалар аравачасидан ўйинчоқларни энг яхши отиш" йўналишида "ғолиб" бўлди.

Америкалик қўшиқчи Бритни Спирс сақич чайнашни яхши кўриши сабабли "энг ёмон одат эгаси" деб топилди.

 

Мавзуга оид