Жаҳон | 09:37 / 28.12.2016
21484
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти Эрдўғаннинг айбловларига жавоб берди

Фото: AP

АҚШ Давлат департаменти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркия АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД террорчиларини қўллаб-қувватлаши борасида исботларга эгалиги ҳақидаги гапларини "кулгили" деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

АҚШ Давлат департаменти вакили Анқарада бундай гапларни айтишга асос йўқлигини таъкидлаб ўтди. 

"Бу бемаъни айблов", деб айтган вакил.

Аввалроқ Эрдўған Анқара АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИД террорчиларини қўллаб-қувватлаши борасида исботларга эгалигини айтганди.

Мавзуга оид