Reuters: Россия, Туркия ва Эрон Сурияни бўлиб олмоқчи
Россия, Туркия ва Эрон Сурияни норасмий таъсир кўрсатиш ҳудудлари кўринишида бўлиб олмоқчи, деб хабар бермоқда хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Ахборот агентлиги манбалари маълумотларига кўра, Сурия президенти Башар Асадга кейинги сайловларгача ўз лавозимини сақлаб қолишга ижозат берилади. Таъкидланишича, бу муддат якунлангандан кейин, мамлакатни "камроқ баҳсга сабаб бўлувчи номзод" эгаллайди, Асад эса ўз лавозимини ўзи ва оиласи учун хавфсизлик кафолатлари берилиши шарти билан тарк этади.
"Якуний келишувга эришиш қийин бўлади, бироқ томонларнинг дастлабки позициялари ўзгарди", деб айтган Халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши бош директори Андрей Кортунов.
Бундан ташқари, Кортуновнинг айтишича, Асад ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бир неча номзод муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
09:15 / 12.11.2024