Тошкентдаги қўшма корхона Apple'нинг эҳтимолий таъминловчилари рўйхатига кирди
Ўзбекистонда кабел ва сим ишлаб чиқарувчи ProCab қўшма корхонаси расмий равишда Apple корхонасининг хом ашё билан таъминлаш рўйхатига киритилди. ProCab корхонаси декабрь ойида Apple корхонасига талабнома берган. Бу ҳақда корхона Kun.uz’га хабар берди.
Хусусан, талабномага кўра, мис кабель ва симлар, кучли ток кабели, изоляцияланган ва изоляция қилинмаган симлар ишлаб чиқариш мумкинлиги кўрсатилган.
Маълум бўлишича, 27 декабрь куни Apple корхонасидан рўйхатга қўшилганлик тўғрисида жавоб келган.
«Apple сифатни юқори даражада ушлаш билан маълум ва ProCab бу ишда ёрдам беришга тайёр. Биз кабель ва симлар бўйича таъминловчи бўлишга талабнома юбордик. Шу билан бирга, Apple директори Тим Кукка хат йўналтирдик ва Тошкентдаги заводимизга таклиф қилдик. Apple билан ҳамкорлик қилишдан ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро бозорларда танитишдан хурсандмиз», дея изоҳ беришди ProCab корхонасида.
Маълумот учун, «PROCAB» қўшма корхонаси 2012-йилда ташкил топган бўлиб, ишлаб чиқариш заводи Тошкент шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024