Трамп Обаманинг яна бир ҳаракатига қарши чиқди
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Гуантанамо базасидаги турмада сақланувчи "ўта хавфли" маҳбусларни озод қилиш амалиётини тўхтатиш керак, деб ҳисобламоқда.
"Гуантанамодан бошқа озод этишлар бўлмаслиги керак. Улар ўта хавфли одамлар ва уларга жанг майдонига қайтишга имкон бермаслик керак", деб ёзган Трамп твиттерда.
Трампнинг баёнотига АҚШ мудофаа вазирлиги вакили изоҳ бериб, матбуот-анжумандаги журналистларга президент Барак Обама ўз ваколатлари муддати тугагунча Гуантанамо турмасини ёпиш бўйича ўз амалиётини давом эттиришини айтди.
Гуантанамо ёпилиши Обаманинг 2008 йилдаги сайловолди ваъдаларидан бири эди. У конгресснинг эътирозлари туфайли турмани ёпа олмаган, бироқ унинг ҳокимияти даврида турмадаги маҳбуслар сони 242 нафардан 59 нафаргача камайган.
Мавзуга оид
19:03 / 12.01.2022
Хитой АҚШни Гуантанамо қамоқхонасини зудлик билан ёпишга чақирди
16:01 / 20.07.2021
Оқ уй Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга қарор қилди
08:12 / 19.05.2021
Гуантанамо турмасидаги энг кекса маҳбус озод қилинадиган бўлди
16:14 / 13.02.2021