Спорт | 22:21 / 08.01.2017
18043
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик учрашувларисиз қолган вақтда «Бунёдкор» Гана ва Иордания билан ўйнайди

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасида 6та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинган.

Сергей Лушчан жамоаси бугун назорат учрашувлари доирасидаги биринчи баҳсни маҳаллий «Аш-Шааб» клубига қарши ўтказиб, Вадим Чемиртан ва Шаҳзодбек Нурматовнинг голлари эвазига рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди.

«Бунёдкор» БААда яна бешта учрашув ўтказади:
10 январь. «Бунёдкор» – Гана миллий терма жамоаси
11 январь. «Бунёдкор» – «Хенан Жианье» (Хитой)
13 январь. «Бунёдкор» – «Ал-Файсалий» (Саудия Арабистони)
15 январь. «Бунёдкор» – «Абердин» (Шотландия)
20 январь. «Бунёдкор» – Иордания миллий терма жамоаси.

2018 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида бўлган Ўзбекистон МТЖ эса анча вақтдан буён майдонга тушмай келмоқда. Ўтган ойда Самвел Бабаян жамоаси 2017 йилнинг февралида Туркияда Арманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши маълум қилинганди. Аммо бу учрашувда икки терма жамоа ҳам легионерларсиз (12 февраль ФИФА тақвимига кирмаган), ички чемпионатдаги маҳаллий футболчилардан иборат таркибларини майдонга туширади.

Мавзуга оид