Жаҳон | 20:27 / 09.01.2017
28875
3 дақиқада ўқилади

Дайжест: Раматов зиммасига юклатилган вазифа, Обаманинг энг қийин бўлган қарори, Лола Каримова “Олтин глобус”да ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган 9 январь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини ўзаро боғловчи янги йўл қурилиши давом этмоқда. Батафсил
Ўзбекистон минтақаларида ҳукуматнинг ваколатли вакиллари пайдо бўлади. Батафсил 
Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғига кўра Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Батафсил 
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг виртуал қабулхонаси очилди. Батафсил 
Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги қурилиш ишлари Раматов зиммасига юклатилди. Батафсил 
Ўзбекистонга ташриф буюрувчи 27 мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш тўғрисидаги 2017 йил 1 апрелдан кучга кириши лозим бўлган Президент фармони ижроси кечиктирилди. Батафсил 

Жаҳонда

Исроил ҳуқуқ-тартибот муассасалари Қудусда юк машинасида теракт содир этган эркакнинг шахсини аниқлашди. Батафсил 
АҚШ танкларининг Германияга етказилиши видеоси пайдо бўлди. Батафсил 
Обама қабул қилган энг қийин қарори қайси бўлганини айтди. Батафсил 
Эроннинг энг нуфузли сиёсатчиларидан бири, собиқ президент Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний юрак хуружи натижасида ҳаётдан кўз юмди. Батафсил 
Бирлашган миллатлар ташкилоти Эстония, Латвия ва Литва мақомини расман ўзгартирди. Батафсил 
Истанбул 2009 йилдан буён биринчи марта ана шундай ноқулай об-ҳаво шароитида қолмоқда. Батафсил 
Тожикистон авиация бошқаруви Россия томони билан икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар юзасидан вужудга келган вазиятни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр. Батафсил 
Хитой жануби-ғарбидаги Хуншуйхэ дарёсида дунёдаги энг узун сузиб юрувчи йўл қурилди. Батафсил
НАСА Ер ва Ойнинг Марс орбитасидан олинган суратларини тақдим этди. Батафсил 
Россиянинг Самара вилоятида 7 январь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Батафсил 
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчилар кутилмаган топилмага дуч келишган. Батафсил 

«Олтин глобус» мукофоти

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида «Олтин глобус» 74-кинотелевизион мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
«Олтин глобус» совринлари ўз эгаларига топширилди. Батафсил 
«Олтин глобус» мукофотларини қўлга киритганлик бўйича рекорд ўрнатилди. Батафсил

Лола Каримова Лос-Анжелесдаги "Олтин глобус" кинофестивалининг қизил йўлакчасида намоён бўлди. Батафсил 

Технология янгиликлари

Илк iPhone тақдимотига 10 йил бўлди. Батафсил
Volkswagen электрмоторли йўлтанламас минивэн ишлаб чиқди. Батафсил
Энг кичик Mercedes-Benz кроссовери янгиланди. Батафсил 
Жанубий Кореянинг KIA компанияси расман энг тезкор Stinger моделини намойиш этди. Батафсил

Мавзуга оид