Фан-техника | 18:54 / 09.01.2017
6740
1 дақиқада ўқилади

Энг кичик Mercedes-Benz кроссовери янгиланди

Фото: Motor.ru

Германиянинг Mercedes-Benz компанияси GLA кроссоверининг янгиланган намунасини тақдим этди. Модель Детройт автокўргазмасида намойиш этилди. 

Унинг олд чироқлари ўзгарган, бамперлари ва радиатор қафаслари шакли ўзгача тус олган. Кроссовер учта: стандарт, паст ва 30 ммга кенгайтирилган клиренсга эга подвеска билан тақдим этилади. 

Фото: Motor.ru

Mercedes-Benz GLA қўшимча жиҳозлари рўйхатида диодли бош чироқлар ҳам пайдо бўлган. 

Шу билан бирга, 184 от кучига эга янги мотор ҳам кроссовер двигателлари қаторидан жой олган. У GLA 220 намунасига ўрнатилади ва барча ғилдираклари етакчи тизимини талаб қилади. 

Фото: Motor.ru

Бундан ташқари, 150, 211 ва 381 от кучларига эга бензинли 4 цилиндр моторларга эга тўпламлари ҳам мижозлар  ҳам жойланади. 

Фото: Motor.ru

Mercedes-Benz GLA кроссоверининг энг арзони 28 минг 940,8 еврога баҳоланган. 

Мавзуга оид