Volkswagen'нинг собиқ менежери қўлга олинди
АҚШ Федерал қидирув бошқармаси (ФҚБ) Volkswagen менежери Оливер Шмидтни қўлга олди. У фирибгарликда гумон қилинмоқда. The New York Times шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, АҚШда 2014-2015 йилларда Volkswagen'нинг норматив талабларга риоя қилиш бўлимига раҳбарлик қилган менежер 7 январь куни Флоридада қўлга олинган. Нашрда маълум қилинишича, Шмидт Детройтда суд олдида жавоб беради.
Бундан ташқари, собиқ менежернинг қўлга олиниши "дизельгейт" бўйича тергов ишининг жадаллашувини билдиради. Нью-Йорк ва Массачусетс прокурорларининг компанияга қарши очган ишига оид ҳужжатларга кўра, жаноб Шмидт зарарли чиқиндилар ҳақидаги маълумотларни сохталаштиришни яширишга уринишда муҳим роль ўйнаган.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
13:50 / 09.10.2024
Камбағалликни қисқартириш вазирлигида "лойиҳа менежерлари" гуруҳи ташкил этилади
08:30 / 26.09.2024