Британиянинг BAFTA мукофоти номзодлари эълон қилинди
Британиянинг кино ва телевизион санъат академияси (BAFTA) ўз мукофоти номзодаларини эълон қилди. Бу ҳақида Variety нашри хабар берди.
Бош триумфатор 11 мукофотга номзоди қўйилган "Ла-Ла Ленд" мусиқий фильми бўлиши кутилмоқда. "Манзил" ва "Тун оғушида" ленталари тўққизтадан номинацияга эга. "Денгиз бўйидаги Манчестер" фильмида эса 6 мукофотни қўлга киритиш имкони мавжуд.
"Виждон амри билан", "Фантастик ҳайвонлар ва улар қаерда яшайди", "Арслон" ҳамда "Мен, Дэниел Блейк" картиналарининг ҳар бири 5тадан йўналишда қайд этилган. "Ой шуъласи" ва "Флоренс Фостер Женкинс" тўрттадан мукофотга номзодлик қилишмоқда.
Актёрлар орасидан Эндрю Гарфилд, Кейси Аффлек, Жейк Жилленхол, Райан Гослинг, Вигго Мортенсен, Эми Адамс, Эмили Блант, Эмма Стоун, Мэрил Стрип ва Натали Портман номзодлари қайд этилган.
Мукофотни топшириш маросими 2017 йилнинг 12 февралида Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:56 / 11.11.2024
Алексей Навалнийнинг беваси Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди
22:16 / 08.11.2024
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
18:55 / 24.08.2024