Спорт | 11:44 / 10.01.2017
28574
1 дақиқада ўқилади

Роналду ва Месси йилнинг яхши футболчиси деб кимни кўрсатгани маълум бўлди

«Реал» футбол клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Роналду Португалия терма жамоаси сардори сифатида йилнинг энг яхши ўйинчисига ўз овозини берди. Криштиану томонидан белгиланган учликка Мадрид клуби бўйича жамоадошлари кирди: у биринчи ўринга Гарет Бэйлни, иккинчи поғонага — Лука Модрични, учинчи ўринга эса — Серхио Рамосни қўйган.

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳам ўз овозларини жамоадошлари учун берган. ФИФА расмий сайти маълумотига кўра, у жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб Луис Суаресни тан олган, иккинчи ўринга Неймарни лойиқ топган бўлса, учинчи поғонани — Андрес Иньестага берган.

Мавзуга оид