Сингапур аэропортида саккиз йил яшаган аёл аниқланди
Сингапур аэропортида номи ошкор этилмаётган аёл саккиз йил давомида истиқомат қилди. Бу ҳақда Strait Times нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, унинг шаҳар туманларидан бирида уч хонали уйи бор.
Аёл 2008 йилги молиявий инқироздан сўнг маблағ етишмовчилигига дуч келиб, оғир кунларни аэропорт биносида ўтириб, енгиб ўтишга қарор қилган. Бироқ охир-оқибат бу ерда кўп йилларга қолиб кетган. Аёл ўз уйини ижарага бергани айтилди.
У аэропортдаги қулайликларга ўрганиб қолди. Кутиш залида ҳар доим кондиционерлар ишлайди, тез овқатланиш шохобчалари бор, шунингдек, душ қабул қилиш ва бепул Wi-Fi’дан фойдаланиш имкони мавжуд. Хабарларга кўра, у ўз уйини сотиб, аэропортда қолишга қарор қилган.
Маълум бўлишича, Сингапур аэропортида ундан ташқари яна 10 киши доимий равишда истиқомат қилади.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024