АҚШнинг лавозимидан кетаётган давлат котиби 4та мамлакатга ташриф билан бормоқда
АҚШ давлат котиби Жон Керри Вьетнам, Франция, Буюк Британия ва Швейцарияга ташриф билан боради. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ташқи сиёсат идорасининг лавозимидан кетаётган раҳбари 13-14 январь кунлари Ханой, Хошимин, шунингдек, Вьетнамнинг Меконг дарёси дельтасидаги вилоятларидан бирида бўлади. У 15 январь куни Парижга Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш бўйича ўтказиладиган анжуманда иштирок этишга келади. Керри Франция пойтахтидан Лондонга йўл олиб, у ерда “Сурия ва бошқа долзарб глобал ҳамда минтақавий муаммолар” юзасидан музокаралар ўтказади. 17-18 январь кунлари эса Америка дипломатияси раҳбари Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этади.
Маълумот учун, Вашингтонда 20 январь куни ҳукумат ўзгаради: сайланган республикачи-президент Дональд Трамп маъмурияти ҳукумат тепасига келади.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024