Жамият | 18:49 / 11.01.2017
7571
1 дақиқада ўқилади
Миллион пуфакчалардан иборат соҳил
Нью-Йоркнинг Snarkitecture рассомлар гуруҳи соябон ва шезлонглар билан жиҳозланган қирғоқ тасвирланган "Соҳил" инсталляциясини яратди. Бироқ улар сув ўрнига миллион оқ пуфакчалардан фойдаланишди.
"Соҳил" биринчи марта Вашингтондаги Миллий қурилиш музейида намойиш этилди. Ҳозирда инсталляция Сиднейдаги шаҳар фестивалида бўлиб, афтидан, австралияликларга жуда маъқул келмоқда.